Имтиёз ва афзалликлар

оммавий ахборот воситалари истиқболида муҳим босқич
Пойтахтимизда «ОАВга берилаётган қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар: ахборот соҳасига бозор муносабатларини жорий этишнинг муҳим омили» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилган анжуманда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, марказий ва ҳудудий ОАВ ходимлари иштирок этди.
Конференцияда Президентимизнинг 2011 йилнинг 30 декабрдаги «Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида»ги қарорида белгиланган ОАВ, нашриёт, матбаа корхоналари ҳамда матбуот тарқатувчи ташкилотларни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бунинг асносида оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини таъминлаш, уларнинг ахборот соҳасини ривожлантиришдаги ролини ошириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Тадбирда таъкидланганидек, ахборот олиш, тарқатишга оид эркинлик ва ҳуқуқларни амалга ошириш каби таркибий қисмларни ўз ичига қамраб олувчи ахборот соҳасидаги фуқароларнинг эркинликлари ва ҳуқуқларини таъминлаш мамлакатимизда демократик жамият барпо этишнинг асосини ташкил этади. Мазкур қарор Президентимиз томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг мантиқий давоми бўлиб, юртимизда ахборот соҳасини янада ислоҳ қилишга, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлашга кўрсатилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир.
— Юртимизда ахборот соҳасини ислоҳ қилишда қўлланилаётган тизимли ёндашув ушбу соҳа ривожида муҳим омилдир, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Деҳқонов. — Ушбу ҳуқуқий ҳужжат нафақат ОАВ, балки нашриётлар, матбаа корхоналари ва матбуот тарқатувчи ташкилотлар фаолиятини ҳам қамраб олади. Қарорга мувофиқ, уларга қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар тақдим этилиши кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга катта туртки бўлди.
Дарҳақиқат, таҳририятлар, нашриёт ва босмахоналар оммавий ахборот воситалари ҳамда китоб маҳсулотларини сотишдан ва уларнинг нусхаларини кўпайтириш бўйича хизматлардан олинадиган даромадлар қисмида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан беш йил муддатга озод этилиши уларнинг эркин ривожланиши ва иқтисодий мустақиллигида муҳим аҳамият касб этади. Бу эса, уларга қўшимча равишда қарийб 20 млрд. сўмни тежаш имконини бермоқда.
— Қарорда яна қатор имтиёзлар, хусусан, микрофирмалар ва кичик корхоналарга мансуб оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, полиграфия ташкилотлари, телерадиоэшиттириш компаниялари учун ягона солиқ тўлови ставкалари 6 фоиздан 5 фоизга пасайтирилиши соҳа ривожида муҳим аҳамиятга эга, — дейди Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Шерзод ўуломов. — Мазкур қарорнинг ҳаётга самарали татбиқ этилиши ҳамда берилган имтиёзлардан унумли фойдаланиш ОАВ иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, таҳририят, нашриёт ва матбаа корхоналарининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳияти ҳамда малакасини ошириш, матбаа корхоналарини модернизациялаш жараёнларини жадаллаштириш, матбаа маҳсулотларининг хориж бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш, соҳа ходимларининг даромадларини, шунингдек, моддий фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Тадбирда соҳа ходимлари журналистларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб беришди.

Р.ШЕРҚУЛОВ,
«Mahalla» мухбири.

Фото галерея

Янгиликлар

10.05.2012
ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ СОВРИНДОРИ МАЛИКАБОНУ НАРЗУЛЛАЕВА НОЁБ ҚОБИЛИЯТ СОҲИБАЛАРИДАН. У ЎЗИДА СПОРТЧИЛАРГА ХОС ИШТИЁҚ ВА ОЛИМЛАРГА ХОС ЗИЙРАКЛИКНИ МУЖАССАМЛАШТИРГАН, ДЕСАК ЯНГЛИШМАГАН БЎЛАМИЗ.
10.05.2012
МУҲТАРАМ ЮРТБОШИМИЗНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИККА ЭРИШИШ ОСТОНАСИДА» АСАРИНИ АҲОЛИ ЎРТАСИДА КЕНГ ТАРўИБ ЭТИШДА «МАҲАЛЛА» ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЎЛИМИ БОШҚАРУВИ, ШАҲАР ВА ТУМАН БЎЛИНМАЛАРИ ФАОЛЛИК КЎРСАТАЁТИР.
10.05.2012
АВВАЛ ХАБАР БЕРГАНИМИЗДЕК, «МАҲАЛЛА» ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ РЕСПУБЛИКА БОШҚАРУВИ ВА БИР НЕЧТА МУТАСАДДИ ТАШКИЛОТЛАР ҲАМКОРЛИГИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ФАОЛЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ТЎРТ КУНЛИК ЎҚУВ-СЕМИНАР ЯКУНЛАНДИ.

Излаш