Тезкор шахмат ғолиби

Тошкентда Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан тезкор шахмат бўйича ташкил этилган мусобақа Улуғбек Тиллаев ғалабаси билан якунланди.
Швейцария усулида етти турдан иборат турнирда истеъдодли шахматчи мағлубиятсиз дона суриб, олти ғалаба ва бир дурангга эришди. Олти очко жамғарган Соиб Жўраев иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Роман Голубев тўрт ярим очко билан кучли учликдан жой олди.

Теннисчимиз маҳорати

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги «Australian Open Junior Championships – 2012» мусобақасининг яккалик баҳсларида истеъдодли теннисчимиз Сабина Шарипова жуфтлик беллашувларини ҳам ғалаба билан бошлади.
Нуфузли мусобақада словакиялик Анна Каролина Шмиедлова билан тўртинчи рақамли дуэтни ташкил қилган Сабина дастлабки босқичда австралиялик Брук Ришбит ва Сторм Сандерс жуфтлигини 6:4, 4:6, 11:9 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди улар чорак финал йўлланмаси учун бразилиялик Беатриз Майя Хаддад ва чехиялик Жесика Малечковага қарши кортга чиқади.

Вакилларимиз халқаро турнир совриндори

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида футбол бўйича “Dubai Matchworld Cup – 2012” халқаро турнирида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иккинчи, Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
2012 йили Лондонда бўладиган ХХХ ёзги Олимпия ўйинларининг Осиё саралаш мусобақасига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳал қилувчи беллашувда “А” гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Россия чемпиони “Зенит”га қарши тўп сурди. Асосий эътиборни 5 февраль куни Австралияга қарши ўтказиладиган Олимпия ўйинларининг саралаш учрашувига қаратган Вадим Абрамов ўртоқлик мақомида бўлган бу ўйинда деярли барча ўйинчиларни майдонда синаб кўрди.
Жорий мавсумда Осиё чемпионлар лигасида иштирок этадиган Ўзбекистон чемпиони – “Бунёдкор” футболчилари учинчи ўрин учун беллашувда “В” гуруҳида иккинчи поғонадан жой олган Украинанинг кўпкарра чемпиони “Шахтёр” (Донецк) жамоаси билан куч синашди.
Учрашув биринчи бўлимининг 17-дақиқасида Баҳодир Пардаев ҳисобни очди. Ўйиннинг иккинчи ярмида “Шахтёр” вакили Дуглас Коста ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва ғолиб жамоа пенальтилар сериясида аниқланди — 5:4.

Бобур ЖЎРАЕВ
тайёрлади.

Фото галерея

Янгиликлар

09.02.2012
оммавий ахборот воситалари истиқболида муҳим босқич Пойтахтимизда «ОАВга берилаётган қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар: ахборот соҳасига бозор муносабатларини жорий этишнинг муҳим омили» мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
09.02.2012
Она-Ватанга хизмат қилиш — бугун мустақил мамлакатимиз ҳудудларида камол топаётган ҳар бир ўғлоннинг эзгу мақсади. Ушбу шарафли орзуни қалбига жо этган йигитларимизга Ватан ҳимоячиси бўлишдек фахру ифтихор янада улкан куч-ғайрат бахш этмоқда.
09.02.2012
Ховос туманидаги Чаманзор қишлоғида эл манфаати йўлида тер тўкаётган якка тартибдаги тадбиркорлар талайгина. Мирабдулла Тожибоев ҳам ун тегирмонини ишга тушириб, ўн йилдан бери қишлоқдошларининг оғирини енгил қилиб келмоқда.

Излаш