Фалончи ҳар йили томорқасидан 8-10 миллион сўм даромад оларкан, бу йил янги машинали бўлибди, уй қурибди, деса бугун ҳеч ким ажабланмай қўйди.
Тошкент вилоятида ҳам томорқадан унумли фойдаланаётганлар талайгина. Янгийўл туманинг Ниёзбоши қишлоқ фуқаролар йиғини аҳли азалдан сабзавот ва кўкат етиштириб келади. Бир пайтлар зироатчилиги бир-икки хил кўкат етиштиришдан иборат бўлган йиғин аҳолиси бугун миришкорлик бобида нафақат Янгийўл тумани, балки вилоятда ҳам машҳур.
— Ўн-ўн беш йил илгари лимон кўчатлари келтириб экканимизда, кўпчилик ажабланганди, — дейди Янгийўл туманидаги «Гулистон» маҳалласида яшовчи Абдураззоқ Абдуллаев. — Лимон — нордон мева, бозори ҳам унча чаққон эмас, уни парваришлаш қийин, деганлар кўп бўлган. Қарангки, бугун қишлоғимизда айнан шу соҳада рақобат кучли. Аксарият хонадонлар томорқасига лимон экилган.
Истиқлол йилларида бу қишлоқда томорқадан унумли фойдаланиш тубдан ривожланди.
— Лимон етиштириш билан шуғулланишнинг фойдали жиҳатлари кўп экан, — дейди А.Абдуллаев. — Мўъжазгина томорқадан катта даромад олиш мумкин. Меваси витаминларга бой. Бир зум лимонзорни айлансангиз, кўнглингиз яйрайди, руҳий мадад оласиз.
Чиндан ҳам, шамоллашнинг олдини олиш ва иситмани тушириш хусусиятига эга мазкур мева таркибидаги С витамини организмдаги моддалар алмашинувини яхшилаб, қандли диабет касаллигига чалинишнинг олдини олар экан. Лимон шарбати эса, саратон хасталигини бартараф этиш хусусиятига эга.
— Лимон, асосан, қаламча ва пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади, — дея сўзида давом этади суҳбатдошимиз. — Уни экишдан олдин ерни маҳаллий ўғит билан озиқлантириш керак. Чунки эртанги мўл ҳосил шунга боғлиқ. Лимон иссиқ ва ёруғни хуш кўрадиган ўсимлик. Шу боис, уни экаётганда иссиқхонага қуёш нури тўғри тушишини ҳисобга олиш жуда муҳим. Парвариш яхши бўлса, 2-3 йилда ҳосилга киради.
Абдураззоқ аканинг таъкидлашича, 10-15 йиллик лимон дарахти тупидан ўртача 50-100 килограмм ҳосил олиш мумкин. Аммо бундай натижага эришиш осон эмас. Лимон алоҳида парвариш талаб қилади. Эътиборсизлик туфайли у касалликка тез чалинади. Масалан, ҳосилга кирганида, ҳаво иссиқ пайтлари ҳар ойда ювиб, керакли воситалар билан дориланмаса, шира тушади ва бу ҳосилга салбий таъсир кўрсатади. Лимон дарахтига йил бўйи шакл бериб борилиши унинг ҳосилдорлигини оширади.
Ниёзбошилик омилкорлар 6-8 сотихли томорқадан ўртача 8-10 миллион сўм даромад оларкан. Томорқада уч-тўрт марта ҳосил етиштирилишини ҳисобга олсак, ҳар бир хонадонга келадиган йиллик даромадни чўтлаш қийин эмас. Қишлоқ аҳли фақат кўкатлар етиштириш билан чекланиб қолмайди, томорқачиликнинг истиқболли, самарали усуллари билан ҳам шуғулланади. Масалан, Мирзакарим Абдураҳимов томорқасидаги иссиқхонада пиёз етиштираркан. Унинг айтишича, бунинг ортидан бир йилда 15 миллион сўмдан ортиқ даромад қолади.
— Ҳудудимиздаги аҳоли ихтиёрида бир ярим минг гектарга яқин томорқа хўжалиги мавжуд, — дейди қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Абдунаби Абдуҳакимов. — Ундан унумли фойдаланиш ҳисобига одамларнинг турмуши юксалиб бормоқда.
Дарҳақиқат, Ниёзбоши қишлоғида бўлган киши одамлар нигоҳидаги хотиржамлик, эртанги кунга қатъий ишончни илғаши тайин.
Акбар ШОҲ,
«Mahalla» мухбири.