«Пахтакор» футбол клубининг ёш истеъдодларни камолга етказиш ва иқтидорларини тўла намоён этишига кўмаклашиш борасидаги ташаббусини юртимиздаги бир қатор жамоаларга намуна сифатида кўрсатиш мумкин. Мамлакатимизнинг турли ёшдаги терма жамоаларига «Пахтакор»дан кўплаб футболчиларнинг жалб этилаётгани ҳам фикримиз исботидир.
Яқинда клуб маъмурияти яна бир хайрли ишга — асосий жамоага муносиб ўринбосарлар тайёрлаб берадиган фарм-клуб тузишга киришди.
— 2005 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган футбол академиямизни ҳар йили 30 дан зиёд иқтидорли ёшлар битиради. Улар орасидан икки ёки уч нафар энг маҳоратли ва иқтидорлилари асосий жамоамизга қабул қилинади, — дейди таниқли мутахассис, фарм-клуб мураббийи Шуҳрат Раҳмонқулов. — Клуб раҳбарияти қолган ёш футболчиларнинг ҳам етарлича ўйин амалиётига эга бўлиши учун кўпроқ имконият яратиш мақсадида мамлакатимиз чемпионатининг 1-лигасида иштирок этадиган фарм-клуб, бошқача айтганда, «Пахтакор-2» жамоасини ташкил этишга қарор қилди. Хабарингиз бор, Ёшлар лигасида 23 ёшгача бўлган футболчилар тўп суради. Бизнинг жамоамиздаги йигитлар эса 18 ёшдан катта бўлмаслиги керак.
— Уларда асосий жамоанинг аъзосига айланиш имконияти қандай?
— Бугун клубимизда майдоннинг ҳар бир нуқтасида 2-3 нафар тенг кучли номзодлар жамланган. Бу ҳолат эса, соғлом рақобат муҳитини юзага келтириб, таркибнинг такомиллашувига омил бўлмоқда. Умуман олганда, клуб деб аталган катта оилада ҳеч бир аъзо эътибордан четда қолмайди. Асосий таркибда эса фақат энг кучлилар майдонга тушади. Демак, ҳаммаси ёш футболчининг ўзига боғлиқ. У машғулотларда ва расмий учрашувларда ўзини кўрсата олса, биз нима учун унга мамлакат олий лигасида иштирок этиш имкониятини бермаслигимиз керак?!
— Бир вақтлар мамлакатимизнинг етакчи клубларида ва миллий терма жамоамиз сафида тўп сурган футболчи ва ҳозирги вақтда масъул лавозимда ишлаётган мутахассис сифатида миллий ва олимпия терма жамоаларимизнинг нуфузли мусобақаларга чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
— Миллий ва олимпия терма жамоаларимизни энг нуфузли мусобақалар иштирокчилари орасида кўриш халқимизнинг эзгу орзуларидан бири, десак янглишмаган бўламиз. Чунки халқаро миқёсдаги ғалабалар юртдошларимиз кайфиятини кўтариб, ифтихор туйғусини янада юксалтиради. Зотан, истиқлол йилларида футболни ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас.
Ҳозирги пайтда терма жамоамиз Лондонда ўтадиган ХХХ ёзги олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Улар биринчи давра якунларига кўра, ўз гуруҳларида пешқадамлик қилишмоқда. Миллий терма жамоамиз эса, жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларида навбатдаги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал этди. Олдимизда турган учрашувлар ниҳоятда кескин ва муросасиз ўтиши шубҳасиз. Шахсан мен йигитларимизнинг мазкур босқичда ҳам муваффақият қозонишларига ишонаман. Зеро, таркибимизда кучли чемпионатларда тўп сураётган маҳоратли футболчилар йиғилган. Бош мураббийимиз Вадим Абрамовнинг қандай салоҳиятга эга эканини вакилларимизнинг Осиё кубогидаги муваффақиятлари ҳам кўрсатди.
— Мамлакатимизда спортга, хусусан, футболга берилаётган алоҳида эътибор самараси ўлароқ, бугун юртимизда фарзандининг футболчи бўлишини хоҳлайдиган ота-оналар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Мураббий сифатида уларга қандай маслаҳатлар берган бўлардингиз?
— Ҳозир футболни тушунмайдиган одамни ёки унга қизиқмайдиган болани топишнинг ўзи амри маҳол. Бу қувонарли ҳол, албатта. Аммо яхши футболчи бўлиб етишиш учун бу хислатлар ва хоҳиш-истакнинг ўзи камлик қилади. Аввало, бола истеъдодли ва ўта тиришқоқ бўлиши зарур. Чунки бу спорт турида мураббийлар ўргата олмайдиган, боланинг ўзигагина боғлиқ жиҳатлар ҳам бор.
Қолаверса, футболчи сифатида шаклланаётган ёш истеъдод эгаларининг маънавий дунёқараши кенг бўлиши керак. Бошқача айтганда, улар одоб-ахлоқ ва муомала маданияти билан кўпчиликка ибрат кўрсата олиши лозим. Китоб мутолааси ва теран зеҳн футболчи учун энг зарур хислатлардандир. Шуни унутмаслик керакки, катта спортда футболчи жароҳатлар таъқибида яшашга маҳкум. Бу, айрим ҳолларда, футболчилик фаолиятини тўхтатишга мажбур қилиши ҳам мумкин. Эртага мураббий бўлиб ишлаш учун эса, албатта, билим керак.
— Баъзан халқаро мусобақаларда вакилларимизнинг жисмоний жиҳатдан тайёргарлиги бироз сустроқ экани сезилиб қолади. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун нималарга эътибор қаратиш керак, деб ўйлайсиз?
— Фикрингизга унчалик қўшилмайман. Бизнинг йигитларимиз ҳеч бир жабҳада рақибларидан қолишмайди. Фақат бизда азалдан футболчининг техникасига кўпроқ эътибор қаратилган. Юксак техник маҳоратга эга футболчи ўзи билмаган ҳолда рақибидан кўра кўпроқ куч сарфлайди ва баъзан тезроқ толиқиб қолади. Албатта, ушбу ҳолат якуний натижага салбий таъсир кўрсатган пайтлар ҳам бўлди. Шу сабаб кўпчилик хаёлида терма жамоамиз аъзолари жисмонан кучсиз, деган нотўғри қараш шаклланиб қолди. Ўйинда мураббийлар танлаган тактика муҳим аҳамият касб этади. У футболчига қачон ўз маҳоратини намойиш этиши ва қачон кучини тежаши ҳақида аниқ тавсиялар бера олиши керак. Ана шунда ғалаба доимо биз томонда бўлади ва ҳеч қандай эътирозларга ўрин қолмайди.
Элбек ЖУМАНОВ
суҳбатлашди.