Ватанимиз башарият тамаддуни, хусусан, ислом дини маданияти бешикларидан биридир. Бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-мурувват ғояларини ўзида мужассам этган муқаддас динимиз халқимизнинг ўзлигини англашида, кишиларни поклик ва эзгуликка чорлашда, умрбоқий қадрият ва анъаналарни асрашда беқиёс аҳамиятга эга.
Истиқлол йилларида юртимиз фуқароларининг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори, виждон эркинлигини ҳам таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, юртдошларимиз муқаддас ислом динининг барча арконларини эмин-эркин адо этиб келаётир.
Бош Қомусимизнинг 18-, 31-, 61-моддалари ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунда ҳар бир инсоннинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминловчи, диний қарашларни мажбуран сингдиришни тақиқловчи бандлар – миллий, ирқий ва диний келиб чиқишидан қатъи назар – жамиятнинг барча аъзолари ўртасидаги тотувликни ҳаётга татбиқ этиш учун ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилмоқда.
Мамлакатимизда ислом динининг бой маънавий ва маданий қадриятларини эъзозлашга қаратилган улкан ишлар амалга оширилмоқда. Юртбошимизнинг ташаббуси ва раҳнамолигида буюк уламоларимиз — Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Термизий, Абдухолиқ ўиждувоний сингари аждодларимизнинг мақбаралари, зиёратгоҳлари обод этилди. Бугун ушбу масканларга зиёратга келаётган юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонлар ўзлари учун руҳий мадад, маънавий куч-қувват олмоқда. Ўзбек халқининг буюк зотларнинг авлоди, бетакрор мероснинг вориси эканини теран ҳис этмоқда.
Мустақиллик йилларида муқаддас динимизнинг асоси бўлмиш Қуръони карим ўзбек тилига таржима қилиниб, минглаб нусхада чоп этилди. Бундан ташқари, 2004 йилда Ўзбекистонда кўзи ожизлар учун брайл ёзувидаги Қуръон чоп этилди. Ана шу хайрли ишни Ўзбекистон дунёда учинчи бўлиб амалга оширгани эса ислом оламида эътироф этилди.
Юртимизда ёш авлодни халқимизнинг миллий ва диний қадриятларига ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш, буюк алломаларимиз асарларини тадқиқ қилиш ва уларни навқирон авлодга етказиш муҳим масалалардан биридир. Замонавий таълим билан бир қаторда, диний таълим тизимини такомиллаштириш, пухта билимга эга, соғлом фикрли мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган Тошкент ислом университети ва Тошкент ислом институти, шунингдек, ўнга яқин ўрта махсус ислом билим юртларининг фаолият кўрсатаётгани фикримиз далилидир.
Бу даргоҳларда минглаб йигит-қизлар замонавий шарт-шароит, илғор педагогик технологиялар асосида диний ва дунёвий фанлардан сабоқ олмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 23 май куни қабул қилинган қарорига мувофиқ Имом Бухорий халқаро марказининг ташкил этилиши ислом тарихи ва фалсафаси, алломанинг илмий меросини халқаро миқёсда ўрганишда муҳим ўрин тутмоқда.
Президентимиз раҳнамолигида юртимиз мусулмонлари ислом динининг барча арконлари қатори ҳаж ибодатларини ҳам адо этишлари учун зарур қулайликлар яратилган.
– Истиқлол туфайли халқимиз ҳаж арконларини тўла-тўкис ва эмин-эркин адо этиш шарафига муяссар бўлди, — дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдураззоқ Юнусов. — Собиқ тузум даврида ҳажга борувчилар сони бармоқ билан санарли даражада оз эди. Минг шукрки, истиқлол туфайли ота-боболаримиз орзу қилиб ўтган ҳаж ибодати ва умра зиёратини ҳар йили ўн минглаб юртдошларимиз адо этаётир. Мамлакатимиз ҳожилари учун яратилган имкониятлар, очиғи, бошқа давлат зиёратчиларининг ҳавасини келтираётганига кўп бор гувоҳ бўлдик. Минглаб ҳамюртларимиз ҳар йили қулай шарт-шароитларда ҳаж арконларини адо этаётиб, юртимиз тинчлиги, Ватанимизнинг янада тараққий этишини Яратгандан сўрайдилар.
Юртбошимиз томонидан ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Жамоатчилик кенгаши таъсис этилган бўлиб, у фуқароларимизга хизмат кўрсатувчи барча идораларнинг ишларини мувофиқлаштириб бораётир.
Тошкент шаҳар Ҳаж жамоатчилик кенгашидан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий яшаш манзилидан ҳажга борувчилар рўйхатига олинади ва 5 йил мобайнида ҳаж сафарига бормаган фуқароларнинг бориши тавсия этилади. Шунингдек, ҳажга борувчи аёлларни рўйхатга олишда маҳрам масаласига (Саудия Арабистони Подшоҳлигининг талабига асосан, 46 ёшдан ошган аёлдан маҳрам талаб этилмайди) эътибор берилиши белгилаб қўйилган.
— Тошкент шаҳрига ҳар йили ўртача 700 та квота ажратилиб, Тошкент шаҳар Ҳаж жамоатчилик кенгаши 11 та туманда истиқомат қиладиган мусулмонлар сонидан келиб чиқиб, белгиланган квотани туманларга тақсимлайди, — дейди Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов. — Тошкент шаҳар Ҳаж жамоатчилик кенгаши пойтахт учун ажратилган квотага асосан фуқароларнинг рўйхатини Республика Ҳаж жамоатчилик кенгашига тақдим этади.
Ҳаж жамоатчилик кенгаши бевосита фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти — маҳалла тизими билан ҳамкорлик қилаётгани ўз самарасини бераётир. Жумладан, пойтахтимиздан ҳаж сафарига бориш истагида бўлган фуқаролар доимий равишда маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги Ҳаж комиссияси томонидан ўрганилиб, махсус рақамланган, муҳрланган дафтарга тартиб асосида рўйхатга олинади. Маҳалла фуқаролар йиғинида рўйхатга олинган фуқаролар тартиб асосида шаҳар Ҳаж жамоатчилик кенгаши томонидан берилган квотага асосан тавсия қилинади.
Дарҳақиқат, бугунги кунда фуқароларнинг талаб ва таклифларини ўрганиш ҳамда уларнинг муаммоларига мақбул ечим топишда маҳалла фуқаролар йиғинларининг хизматини ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. Буни инобатга олган Республика Ҳаж жамоатчилик кенгаши 2008 йилдан буён ҳажга борувчи фуқароларни айнан маҳаллаларда рўйхатга олинишини йўлга қўйган эди. Шу муносабат билан маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузурида беш кишидан иборат Ҳаж комиссияси ташкил этилди. Бу комиссиянинг асосий вазифаси ҳажга борувчи фуқароларни рўйхатга олиш ҳамда адолат мезонлари бузилмаслигини назорат қилишдир.
Маҳалла фуқаролар йиғини томонидан шаҳар Ҳаж жамоатчилик кенгашига тавсия этилмаган фуқароларга баённома ва тавсиянома берилмаслиги маҳалла тизимига ишончнинг тобора ортиб бораётганини кўрсатади.
Эслатиб ўтиш жоиз, фуқароларни умра сафарига бориш учун рўйхатга қайд этиш масаласи юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Республика жамоатчилик кенгашига мурожаат қилишлари тавсия этилади.
– Кўп йиллардан бери муборак ҳаж зиёратига боришни орзу қилиб келардик, – дейди пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани «Олмачи» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Собир Шокиров. — Шукрки, мустақиллик шарофати билан минглаб ватандошларим қатори турмуш ўртоғим билан муборак ҳаж амалларини адо этиш шарафига муяссар бўлганимиздан жуда бахтиёрмиз.
Дарвоқе, ҳар йили минглаб ҳожиларимиз Макка ва Мадина шаҳарларида юртимизда тинчлик, осойишталик, аҳиллик ва тотувлик барқарор бўлишини, барча эзгу ишларимизнинг рўёбга чиқишини сўраб, дуо-илтижо қилишаётир. Муқаддас динимизнинг барча арконларини адо этиш истиқлол туфайли қўлга киритилгани ҳеч кимга сир эмас.
Ислом дини ҳар доим инсонларни яхшиликка чорловчи, хайрли амалларнинг бардавомлигига ундовчи, таъбир жоиз бўлса, мангу эзгулик тарафдоридир. Зеро, Юртбошимизнинг «Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда» номли рисоласида таъкидланганидек, «Биз ўз миллатимизни мана шу муқаддас диндан айро ҳолда асло тасаввур қила олмаймиз. Диний қадриятлар, исломий тушунчалар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, уларсиз биз ўзлигимизни йўқотамиз».
Толибжон НИЗОМОВ,
«Mahalla» мухбири.