1998 йили Уйчи туманидаги Ёркатай қишлоғи аҳолиси учун унутилмас воқеа юз берганди: ҳудудда барча қулайликларга эга, замонавий лойиҳа асосида қурилган қишлоқ врачлик пункти фойдаланишга топширилган эди. Бу бунёдкорлик ҳудуддаги бешта маҳалла аҳолисини бирдек қувонтирди. Чунки нафақат Ёркатай аҳолиси, балки «Мирзаравот», қўшни «Хўжаобод», «Исломобод» ва «Чек» маҳаллалари аҳолиси ҳам ўнлаб километр йўл босиб, Уйчи тумани марказидаги шифохонага қатнамайдиган бўлишди.
— Тиббиёт муассасамиз «Саломатлик—2» дастури асосида мукаммал жиҳозланган, — дейди қишлоқ врачлик пункти мудири Орифжон Солиев. — Ҳудудимиздаги 10434 нафар аҳолининг ҳар бири алоҳида назоратимизга олинган. Айниқса, фертиль ёшидаги аёллар, ёш болали оналар билан мунтазам иш олиб боришга жиддий эътибор қаратганмиз. Оилада тиббий маданиятни шакллантириш, соғлом авлодни вояга етказишда ҳамшираларимизнинг саъй-ҳаракатлари эътиборга лойиқ. Биз фаолиятимизнинг узвий бўғини сифатида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам алоқа ўрнатганмиз. Жумладан, ҳар чоракда имкон қадар ҳудудимиздаги маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар, юзма-юз мулоқотлар ўтказиб, фуқаролар йиғини олдида ҳисобот бериб борамиз.
Дарҳақиқат, шифокор таъкидлаганидек, бугун замонавий тиббиёт аҳолига тобора яқинлашмоқда. Бунда, албатта, қишлоқ фуқаролар йиғинлари муҳим ўрин тутади. Ёркатай врачлик пункти вакиллари билан «Мирзаравот» маҳалласи фуқаролар йиғини биносида ўтказилган учрашув-мулоқотда иштирок этиб, бунга яна бир бор амин бўлдик. Маҳалла фаоллари, аҳоли вакилларидан иборат эллик чоғли одам тўпланган мўъжазгина залда кечган тиббиётчилар билан суҳбати ниҳоятда қизиқарли бўлди. Аввало, Орифжон Солиевнинг ўтган йил якунларига доир ҳисоботи тингланди. Иштирокчиларга маҳаллада қайси касалликлар кўпроқ учрагани, уларни даволаш бўйича амалга оширилган муолажалардан тортиб, тиббиёт соҳасида юз бераётган бугунги янгиликларгача батафсил маълумот берилди. Маҳалла ҳамшираси Шаҳноза Абдуғаффорова эса ўзига бириктирилган ҳудуддаги хонадонларнинг тиббий аҳволи, санитария-гигиена талаблари ҳақида сўзлаб берди.
Иштирокчиларнинг вирусли гепатит, ботулизм касалликлари ва унинг асоратлари, олдини олиш масалаларига доир саволларига шифокорлар батафсил жавоб қайтардилар. Бу хасталикларнинг белгилари ва дастлабки муолажалари ҳақида тушунча бердилар.
— Маҳалламизда 2814 нафар аҳоли яшайди, — дейди фуқаролар йиғини раиси Каримжон Мирзаев. — Уларнинг 701 нафари туғиш ёшидаги аёллар. Қишлоқ врачлик пунктидан ҳудудимизга бириктирилган ҳамшира Ш.Абдуғаффорова маҳалла хотин-қизлар қўмитаси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи ҳамда фаолларимиз билан ҳамкорликда уларнинг ҳар бири назоратга олган. Тез-тез тиббий кўриклар ташкил этиб турамиз. Энг асосийси, аҳолининг тиббий маданияти кундан-кун ортиб бормоқда.
Маҳалладан қайтаётганимизда О.Солиевнинг юзида мамнунлик ифодасини кўриб, сабабини сўрадик.
— Таҳлилларимизга кўра, кейинги 5 йил ичида ҳудудимизда юқумли касалликлар, айниқса, оналар ва болалар ўлимининг кескин камайишига эришилди, — дейди у. — Тиббиётчиларнинг машҳур гапи бор: «Касални даволагандан кўра, олдини олган афзал». Ана шу ақидага амал қилиб, тарғиботни кучайтираётганимиз, маҳалла билан ҳамкорлигимиз самараси шунда кўринмоқда. Демак, бу йўналишдаги ишларимизни янада кучайтириб бораверамиз.
Жамшид БЕК,
«Маhalla» мухбири.