Унсиной опа маҳалладаги ҳар бир оиланинг турмушию кам-кўстидан бохабар. Керакли пайтда ёрдам беришга ҳам тайёр. Шу боис, унинг ҳузурига маҳалла фуқаролари, айниқса, аёллар тез-тез келиб туришади.
Унсиной Хўжаварова саккиз йилдан буён пойтахтимизнинг Ҳамза туманидаги «Баҳор» маҳалласида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳарқалай, кўп йил мактаб директори сифатида ишлагани аҳоли билан тил топишишида асқатмоқда.
— Маҳалламизда тўрт мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади, — дейди суҳбатдошимиз. — 26 та кўпқаватли уй ҳамда ҳовлилар мавжуд. Шунингдек, маҳалла ҳудудида футболга ихтисослашган мактаб-интернати ҳамда 10-мусиқа ва санъат мактаби жойлашган. Маънавий-ахлоқий тарбия масаласида асосий эътиборни, аввало, ёшлар билан ишлашга қаратганмиз. Хусусан, «Оила-маҳалла-мактаб ҳамкорлиги» концепцияси асосида ўқувчиларнинг давомати жамоатчилик назоратига олинган. Ўқувчи бир кун дарс қолдирса, бундан маҳалла, албатта, хабар топади ва тегишли чоралар кўради. Биринчи навбатда, бундай ўқувчининг уйига бориб, ота-онаси билан учрашамиз. Кўпинча сурункали дарс қолдирувчилар ижтимоий аҳволи оғир ёки нотинч оила фарзандлари бўлиб чиқади. Бундай оилалар билан алоҳида тартибда ишлаймиз. Фарзандини назоратсиз қолдирган ота-она билан маҳаллада суҳбат қилинади, тушунтириш ишлари олиб борилади. Шу аснода биз оилада фарзанд тарбияси билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг асл сабабларини аниқлаймиз. Баъзи оилалар иқтисодий етишмовчилик туфайли боласини ўқишга юбораолмайди. Масалан, маҳалламизда истиқомат қилаётган Алёна Шестаева иккинчи гуруҳ ногирони. Икки нафар фарзандини ёлғиз тарбияламоқда. Катта қизи Юнусобод туманидаги дизайн коллежида ўқийди. Шундай оилаларга кўмаклашиш мақсадида туман ҳокимлиги билан келишиб, беш нафар коллеж ўқувчисига ойлик йўл чипталарини бепул тарқатдик.
«Баҳор» маҳалласи раиси Отабек Каримов таъкидлаганидек, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш маҳалланинг, хусусан, маслаҳатчининг доимий эътиборидаги масаладир.
— Маслаҳатчимиз ҳудуддаги хонадонлар аҳволи билан яқиндан танишиб чиққач, тўққизта оилага маҳалла тавсияси билан моддий ёрдам ажратилди. Йил сўнггига қадар яна 17 та оилани ижтимоий қўллаб-қувватлашни режалаштирганмиз, — дейди оқсоқол. — Шунингдек, ўн тўртта оила 2 ёшгача бўлган фарзанди, бешта оила эса 18 ёшгача бўлган фарзанди учун нафақа пулларини олишяпти. Кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга ҳомийлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Хусусан, «Тошнефтгаз» компаниясининг кўмаги билан Янги йил байрами арафасида қарийб юз нафар кам таъминланган оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатдик. Шунингдек, ҳомийлик кўмаги ҳисобидан ўтган йили тўрт миллион сўмлик қурилиш материаллари харид қилиниб, кўпқаватли уйларнинг томлари таъмирланди. Жорий йилда эса умумий саъй-ҳаракатлар билан маҳалла ҳудудида тўққизта янги болалар майдончасини барпо этишни режалаштирганмиз.
«Баҳор» маҳалласидаги тадбиркорларнинг айримлари ўз бизнесини айнан маҳалла кўмагида бошлаган. Улардан бири Саида Пўлатовадир. Ўтган йили у сартарошхона очди. Учта ёшни иш билан таъминлади. Бу ерда кам таъминланган оилалар аъзолари ҳамда қарияларга 30 фоиз чегирма асосида хизмат кўрсатилмоқда.
— Саида иш тополмай қийналганини эшитиб, уни туман бандликка кўмаклашиш марказига олиб бордим, — дейди Унсиной Хўжаварова. — У марказ қошидаги сартарошлик курсларида бепул ўқиди. Секин-аста оёққа туриб, ўз бизнесини йўлга қўйди. Коллеж битирувчилари ҳамда аёлларни иш билан таъминлашда туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида изланаяпмиз. Марказ ходимлари ҳар ҳафтада маҳалламизга келиб, иш изловчилар билан бевосита танишишади, уларга мос бўш ўринларни таклиф этишади. Бундан ташқари, аҳолини туман ва шаҳар миқёсида ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларига доимий равишда жалб этамиз. Бундай тадбирлар, айниқса, ёшларнинг иш топишида яхши самара беряпти.
Унсиной опа ўз маҳалласининг ҳаёти ҳақида яна кўпгина қизиқарли маълумотларни гапириб берди. Бу аёлнинг ҳар бир оила турмушига жонкуярлик билан ёндашиши, ўз вазифасига масъулияти ибратлидир.
Наргиза УМАРОВА.