Қўшничилик ҳар бир халқда ўзига хос мазмун-моҳият касб этади. Бизнинг мамлакатимизда оилаларнинг ёнма-ён, иноқ, бир-бирларига меҳр қўйиб яшаши қадимий илдизларга эга бўлган миллий қадрият даражасига кўтарилган. Қўшни қўшнининг энг яқини, ишонган кишиси бўлган. Доимий ҳамдарди, оғир кунида елкадош, хайрли ишларда қўлдоши ҳисобланган. Қўрғонининг соябони, дарчасининг қулфу калити бўлишга яраган.
Шу боис ҳам халқимиз, «Гилам сотсанг қўшнингга сот, бир четида ўзинг ўтирасан», «Қўшнинг тинч, сен тинч» каби кўплаб пурҳикмат нақллар орқали азалий девор-дармиён ҳамсояларига эҳтиром кўрсатган.
Минг шукрки, миллатга, халққа тегишли қадриятлар унутилмайди, авлоддан-авлодга ўтиб, мангу яшайверади. Қувонч билан айтиш лозимки, мустақиллик қўшничилик анъаналаримизни қайтариб берди, асрий удумларимиз қайта жонланди. Оилалар ўртасидаги яхши удумларни замонавийлаштириш, мазмунан бойитиш йўлида яратилаётган мустақиллик даври шароитлари ҳақида завқланиб ҳикоя қилсак арзийди.
Оқдарё туманидаги «Янгиработ» маҳалласида истиқомат қилувчи Амриддин бобо Чориқулов билан суҳбатимиз чоғида шулар ҳақида фикрлашдик. Тумандаги 32-, 33-умумтаълим мактабларида узоқ йиллар ёшларга тарих фанидан сабоқ берган, нафақага чиққач ҳам болалар даврасидан узилиб қолмаган зиёли отахон қўшни ҳовлилардаги дўстлари билан бирга катта бўлгани, ота-оналарининг топшириқларини биргаликда бажариб ўрганганликлари ҳақида гапирди. Болалардан бирортаси касал бўлиб қолса қўшнилар ҳам ташвишга тушгани, униси у, буниси бу егуликларни илинганликларини ёдга олди. Мен эса суҳбатдошимнинг ҳаёт йўлига назар ташлаб, қўни-қўшнилар ишончию ҳурматини бежизга қозонмаганига амин бўлдим.
Самимий ва меҳрибон устоз Амриддин Чориқулов турмуш ўртоғи Кимё опа билан бирга 6 нафар фарзандни меҳнаткаш, ҳалол инсонлар қилиб тарбиялади. Айни дамда фарзандларининг барчаси эл хизматида. Улар орзулари болалари ҳаётида ушалаётганидан, бир этак набиралари камолга етаётганидан қувонишади.
Отахоннинг оиласига хос анъаналардан бири қўни-қўшнилар билан тинч-тотув яшаш, икки ўртадаги ҳурмат-иззатни эъзозлашдир. Амриддин бобо оиласи теварагидаги Амриддин ҳожи Сайфиддинов, Файзи бобо Йўлдошев, Ўрал бобо Тожибоев, Қодир Лапасов оилалари билан қариндошлардек аҳил яшаб келмоқда. Иноқ қўшнилар бир-бирларининг томорқасидан, иссиқ-совуғидан ҳамиша хабардор. Бири маърака бошласа, ҳаммаси жам бўлишади, меҳмондорчиликка кетса, келгунича мол-ҳолидан хабар олишади.
— Бир марта даладан чарчаб келдим. Қарасам ариқда сув бор. Томорқамни суғориб қўяй, дедим. Ярим кечаси, боз устига чарчоқ, уйқуга кетибман. Тонг азон уйғониб кетдим. Томорқамиз сув остида қолибди-да, деган ҳадик билан ариқ томонга югурдим. Бироқ, бориб қарасам, ҳаммаси жойида. Экинлар оби-тобида сувга қонган, сув кирадиган қувур маҳкамланган. Қалбимни бир илиқлик қуршаб олди: бу ҳушёрлик ён қўшним-жон қўшним Амриддин бобонинг иши эди, — дейди Қодир Лапасов.
— Ҳовлим четидаги бостирмада сим билан ўралган бедага интилган қўйларимдан бири бўйнидан осилиб қолибди. Буни кўриб қолган қўшним Амриддин бобо вақтида етиб келиб қўйни асраб қолган. Бу воқеани кўрганлардан эшитиб, шундай киши билан ёнма-ён яшаётганимдан қувониб кетаман, — дейди Бунёд Қурбонов.
Мен қўшничиликни қадрлаб келаётган кўплаб маҳалладош, юртдошларимиздан бири ҳақида ўйларканман, уларнинг эзгу ниятлари фарзандлари ҳаётида амалга ошаётганидан хурсанд бўламан.
— Маҳалламиз тумандаги обод маҳаллалардан бири ҳисобланади. Жарқишлоқ, Қўшқўрғон, Суткент, Қоратери қишлоқлари бири биридан кўркам, бири биридан обод. Бунинг асосий сабаби оилалар ўртасида тинчлик, тотувлик қарор топганидан. Устоз Амриддин Чориқулов хонадони каби ҳалол, меҳнаткаш оилаларнинг кўплиги, уларнинг барчага ўрнак бўлишаётганида, — дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мавлуда Жўрабоева.
Дарвоқе, бобо қўшнилар билан ҳамкорликда ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда, «Бир болага етти маҳалла ота-она», деган нақлга амал қилади.
Ўктам ҚУРБОНОВ,
«Маhalla» мухбири.