Бугунги демократик жамият барпо этиш жараёнида маҳалла — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарувининг миллий модели, бевосита демократия институти сифатида тан олинди.
Айни пайтда маҳалла тузилмалари давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ишлаб чиқилган «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамият сари» ижтимоий-сиёсий тамойилининг амалдаги ифодаси бўлаётир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги Яраштириш комиссиялари Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, фуқароларнинг маҳаллада ва оилада тинч-осойишта ҳамда ҳамжиҳат яшашларини таъминлаш, оилавий келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган. Фуқаролар йиғинлари ҳузурида бундай комиссияларнинг фаолият кўрсатаётганига ўн икки йилдан ошди. Ўтган вақт мобайнида Яраштириш комиссиялари маҳалладошлар ўртасида нафақат муросага чорловчи, балки ҳудуддаги ибратли тажрибаларни оммалаштирувчи, тўй-маъракаларнинг меъёрда ўтишига кўмаклашувчи, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка қарши курашишга даъват этувчи гуруҳ сифатида мавқе қозонди.
— Яраштириш комиссиялари таркибига Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раисаси, ҳудуд профилактика инспектори, Ёшлар билан ишлаш комиссияси, ҳудуддаги мактабларнинг директорлари ёки уларнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда намунали оилаларнинг бошлиқлари, имом-хатиб ва отинойилар киритилган, — дейди «Маҳалла» хайрия жамғармасининг Навоий вилоят бўлими бош мутахассиси Раъно Шербўтаева. — Комиссия таркибини тасдиқлашда аъзоларнинг ўзларига юклатилган мажбуриятни бажара олишига эътибор қаратилади. Чунки улар фаолиятлари давомида холис бўлишлари, яраштириш жараёнида аён бўлган сирларни ошкор қилмасликлари, қисқача айтганда, инсоний қадр-қиммат ерга урилишига, ҳуқуқ бузилишига йўл қўймасликлари лозим.
— 2011 йилда туманимизда 47 та оилавий ажрим қайд этилди, бу жуда хунук ҳолат, — дейди Навбаҳор тумани ФҲДЁ бўлими ходими Юлдуз Арипова. — 4 та никоҳ фарзандсизлик туфайли бекор қилинди. Бир неча йил аввал «Бешработ» маҳалласида тўрт йил бирга яшаб, фарзанд кўрмаган эр-хотин бўлимимизга мурожаат этишган эди. Улар билан гаплашсам, иккаласи ҳам ажралишни истамайди. Йигитнинг отаси: «Туғмас келин керак эмас, жавобини бер», деб туриб олган экан. Бу оила ҳақида батафсил маълумот олиш учун маҳалла ҳузуридаги Яраштириш комиссияси билан боғландим. Улар ҳам мазкур вазиятдан ташвишда экан. Маҳалла оқсоқоли ва Яраштириш комиссиясининг раиси Салим Ражабов ўзлари бир йўлини топишини айтиб, «иш»ни чўзишимни сўради. Хуллас, маҳалла фаолларининг куюнчаклиги туфайли набира ҳавасига тушган отанинг кўнгли юмшаб, ўғли билан келинини ажратмади. Қарангки, сабрнинг мукофоти бор экан, бироз вақт ўтиб улар фарзандли бўлишди. Ҳозир ана шу оила тинч-аҳил, бахтиёр яшамоқда.
...Ота-она дунёдан ўтишгач, туғишганлар орасидаги муносабат ўзгарди. Ака-ука, опа-сингилларнинг аксарияти ўзига тинч, бировдан кам жойи йўқ. Бироқ отадан қолган ҳовли устидаги можаро маҳаллада «дув-дув» гап бўлди. Мерос талашаётганларнинг ҳаммаси бир гапни: униб-ўсган ҳовли-жой ўзига тегишлилигини, табарруклигини таъкидларди. Аммо табаррук макон учун паст кетмаслик лозимлигини, қолаверса, фарзандларининг ноаҳиллигидан ота-она руҳи безовта бўлишини, уларнинг ҳеч бири ўйлаб кўрмасди. Маҳалла фаоллари бу ҳолатга лоқайд қараб туролмади. Яраштириш комиссияси туғишганлардан ҳар бирининг турмуш шароитини чуқур ўрганди. Ўрганиш жараёнида ўртанча ўғилнинг бир неча йил аввал автоҳалокатга учраб, ногирон бўлиб қолгани, уч нафар вояга етиб қолган ўғли борлиги ҳам эътибордан четда қолмади. Унинг ўзи эса: «Жигарларим рози бўлишмаса, менга ҳовли-жойнинг кераги йўқ, мен учун меросдан кўра улар қадрли», деб турганди. Яраштириш комиссиясининг суҳбату тушунтиришлари натижасида қондошлар муросага келишди. Низо барҳам топиб, ака-укалар келишиб, ҳовли-жойни ногирон укага беришди.
— Маҳалла-кўй, қўшни-қўшнининг ҳамжиҳатлиги, тўғри йўл кўрсатиши ҳар қандай муаммони ижобий ҳал этишини яна бир бор ҳис қилгандим ўшанда, — дейди Қизилтепа туманидаги «Хўжақўрғон» маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Шавкат Нарзиев. — Яраштириш комиссияси зиммасида низоли мерос хусусида диёнатли йўл тутиш бурчи, бу борада судга ўз таклифини билдириш ҳуқуқи ҳам мавжуд. Мазкур комиссия аъзолари ҳуқуқий саводхон бўлиши лозим. Чунки комиссия ҳар бир аниқланган оила-турмуш муносабатлари доирасидаги низолар бўйича қонуний чоралар кўрилишини таъминлайди.
Яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ фармойишига биноан ўтказилаётган «Намунали милиция таянч пункти» республика кўрик-танловининг Навоий вилоят босқичида Шавкат ака раислик қилаётган «Хўжақўрғон» маҳалла фуқаролар йиғини «Адолатли яраштириш комиссияси» номинациясида ғолиби бўлди. Навбаҳор туманидаги «Қушқочди» маҳалла фуқаролар йиғини эса, «Ибратли яраштириш комиссияси» номинациясини қўлга киритди.
— Маҳалламизда турмуш ўртоғи, фарзандлари ва кекса ота-онаси билан мунтазам равишда нотинч яшаётган оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарлик содир этувчи фуқаро яшарди, — дейди Хотин-қизлар комиссияси раиси Ойбуви Ҳамроева. — Яраштириш комиссияси иш режасига ана шу оила муҳитини ўрганиш вазифасини киритдик. Оила бошлиғининг ичкиликка ружу қўйгани, аёли ҳеч қаерда ишламагани боис рўзғорда етишмовчилик бўлиб, болалар моддий-маънавий жиҳатдан қийналаётган экан. Эркакни даволаниш муассасасига ётишга кўндирдик, аёлни касаначилик асосида ишга жалб қилдик. Шунга ҳам уч йил бўлди. Ҳозир оила тинч, иллатли дарддан халос бўлган ота хатоларини тузатиб, меҳрибон рўзғор бошлиғига айланган, она ёнига қизини ҳам олиб, уй шароитида аҳоли буюртмасига кўра, кўрпа-тўшак тикаяпти. Ижтимоий жиҳатдан ўзларини анча ўнглаб олишган.
Маҳаллалардаги Яраштириш комиссиялари жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг уйга қайтгач оиласи билан аввалги муносабатини тиклаши, бир сўз билан айтганда, жамиятда яна ўз ўрнини топишини ҳам назорат қилади ва бу борада амалий ёрдам кўрсатади.
Холбиби САФАРОВА.