Ховос туманидаги Чаманзор қишлоғида эл манфаати йўлида тер тўкаётган якка тартибдаги тадбиркорлар талайгина. Мирабдулла Тожибоев ҳам ун тегирмонини ишга тушириб, ўн йилдан бери қишлоқдошларининг оғирини енгил қилиб келмоқда.
— Йиғинимизда ўттиз минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади, — дейди Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Боборажаб Зокиров. — Уларнинг аксарияти ҳудудимизда фаолият юритаётган 16 та фермер хўжалигида ишлашади. Деярли ҳар бир хонадон вакили меҳнатига яраша фермерлардан ғалла олади.
Оқсоқолнинг айтишича, бугунги кунга келиб битта тегирмоннинг қишлоқ аҳолиси эҳтиёжини тўла қондира олмаётганини кўрган тадбиркор Холбой Сатторов ҳам ўз хонадонига тегирмон ўрнатди. Натижада аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ва суръати ошди.
Қишлоқда озиқ-овқат, хўжалик моллари, қурилиш материаллари, маиший техника воситалари билан савдо қиладиган 20 дан зиёд дўкон, мебель ишлаб чиқариш корхонаси, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси, 2 та маиший-техника воситаларини таъмирлаш шохобчаси, 7 та пайвандлаш, 4 та тикувчилик цехи, 3 та сартарошхона ва «Рaynet» хизмати фаолият кўрсатаётир.
Сирдарё туманидаги Темур Малик номидаги маҳаллада бўлганимизда аксарият хонадонларда оилавий бизнеснинг йўлга қўйилганига гувоҳ бўлдик. Қишлоқдаги деярли ҳар бир хонадонда иссиқхона ташкил этилгани, қишин-ёзин бозорларимиз помидор, бодринг, булғор қалампири ва бошқа кўкат ҳамда зираворлар билан таъминлаб турилгани қувонарлидир. Тадбиркор Меҳри Ҳайдарова ҳудудда биринчилардан бўлиб жўжа парваришлашни бошлаб берган.
— Парранда — етти хазинанинг бири, дейишади. Шу ҳикматга ишонганимдан бу ишга қўл урдим, — дейди М.Ҳайдарова. — Тухумни ёриб чиққан жўжаларнинг овозини эшитиш, уларни боқиш менга завқ бағишлайди.
— Ўтган йили шу хонадондан 50 та жўжа олган эдим, — дейди боёвутлик Зулайҳо Қўлдошева. — Жониворларни меҳр билан парваришладим. Паррандалар уч ойда тухумга кирди. Ҳозир ҳар куни 25-30 донадан тухум оляпман. Рўзғоримдан ортганини сотиб, оиламнинг кам-кўстини тўғирладим.
Сирдарё вилоятида ўтган йили биргина оилавий бизнесни йўлга қўйиш туфайли қирқ мингга яқин янги иш ўрни яратилди. Шундан саккиз ярим мингдан ортиғи маҳаллалардаги якка тартибдаги тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келади. Айниқса, фуқаролар йиғинларининг саъй-ҳаракати билан олти ярим минг киши паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш ҳисобига, бир ярим мингга яқини эса тикувчилик, касаначилик, ҳунармандчилик орқали иш билан таъминланди.
Оилавий бизнесни ривожлантиришда асосий эътибор халқ ҳунармандчилиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига қаратилмоқда. Бу борада Гулистон шаҳри, Боёвут, Сирдарё, Ховос туманларидаги маҳаллаларда оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик жадал суръатларда ривожланиши кузатиляпти.
Оилавий бизнес турмуш фаровонлиги, дастурхонлар тўкинлигини таъминлаш билан бирга, ёш авлодда меҳнатсеварлик, ишбилармонлик каби фазилатларнинг шаклланишида ҳам муҳим ўрин тутади. Зеро, меҳнат қилган инсон ҳамиша элда азиздир.
Тошпўлат ҲАЙИТБОЕВ,
«Маhalla» мухбири.