...Эрталабдан қабулига кирган Наргизанинг саволи ФҲДЁ мудираси Дилором Юсуповани ўйлантириб қўйди.
— Ажрашиш охирги чора, синглим, — дея келинчакни ўтиришга ундади Д.Юсупова.
— Келин бўлиб тушганимга бир йил ҳам бўлмади. Қайнанам, умуман, кун бермайди. Ишларимдан камчилик топавериб, хуноб қилиб юборади. Хўжайиним ҳамиша бетараф.
Наргиза билан суҳбатлашиш асносида унинг оилада эркатой қиз бўлиб ўсгани, барча ишларни катта опаларию келинойилари бажаргани учун уйдаги юмушларга унчалик уқувли эмаслигини сезган Дилором опа унга муроса йўлини тутиш лозимлигини ётиғи билан тушунтирди.
— Сиз, аввало, қайнанангизга онам деб қаранг. Ана шунда уришиш-койишлар оғир ботмайди, танбеҳлардан тўғри хулоса чиқарадиган бўласиз. Сиз бирор марта қайнанангиз кўрсатган камчиликни астойдил тузатишга ҳаракат қилдингизми? Ширин сўз билан кўнглига йўл топишга уриндингизми? Менимча, бундай қилмагансиз. Аксинча, ишингиздан хатони топганини ҳақорат билиб, муносабатларни янада чигаллаштиргансиз. «Хўжайиним ҳамиша бетараф», дейишингиз турмуш ўртоғингизнинг ақлли эканини кўрсатади. Демак, у муросага келишларингиздан умидвор. Бу — эрингиз сизни севишидан далолат.
Келинчак бошини қуйи эгганча опанинг сўзларини тинглади. Унинг юз-кўзидан суҳбатдан керакли хулоса чиқарганини англаш қийин эмасди.
Наргиза тўғри маслаҳат учун миннатдорчилик билдиргач, эртасига никоҳ уйидаги «Оила дорилфунуни»га келишни дилига тугиб, хайрлашди. Дилором Юсупова яна бир оила парокандаликдан асраб қолингани, яна бир бахт кошонаси дарз кетмагани учун шукр қилиб, хотиржам ҳолда янги келин-куёвнинг никоҳ маросимини ўтказиш учун махсус либосини кийди.
Ҳа, Қибрай тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Дилором Юсупованинг инсонлар, оилалар тақдири билан боғлиқ масъулиятли бир иш кунининг бошланиши эди бу.
— Фаолиятимиз ўзини ўзи бошқариш органлари билан чамбарчас боғлиқ, — дейди Д.Юсупова. — Бошқача айтганда, маҳаллалар бизнинг энг яқин ҳамкорларимиз ҳисобланади. Айниқса, йиғинлар қошида фаолият юритадиган Яраштириш комиссиясининг ишини юқори баҳолайман. Уларнинг жонкуярлиги, саъй-ҳаракатлари туфайли ажрим арафасига келиб қолган бир қанча оила қўрғонлари асраб қолинаётир. Бу эса, бизнинг ижобий кўрсаткичларга эришишимизда муҳим омил. Йиғинлардаги диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар билан доимий иш олиб бораётганимиз ҳам ўз самарасини бермоқда. Шаръий никоҳга асосланиб, оила қуришнинг олдини олишга қаратилган тадбирларимиз натижаси ўлароқ, оталикни белгилаш, ёлғиз она каби қайдлар кескин камайди. ФҲДЁ қошидаги «Оила дорилфунуни»да никоҳдан ўтишга ариза берган ёшлар билан оила муқаддаслиги, тиббий кўрикнинг аҳамияти, каттаю кичикка қандай муносабатда бўлиш юзасидан суҳбатлар ўтказилади.
ФҲДЁ ходими бевосита инсон ҳаётидаги энг муҳим қайдларни амалга оширувчи шахс. Шунинг ўзиёқ мазкур соҳа ходимлари зиммасидаги масъулият нечоғли залворли эканини кўрсатади.
Инсон тақдирини, оилани муқаддас, деб биладиган Дилором опа Ўзбекистон Республикаси номидан икки ёшнинг қонуний никоҳини қайд этаркан, оила жамиятнинг бир бўлаги эканини, уни асраш қарзу фарзлигини яна бир бор таъкидлайди.
Феруза ЭГАМОВА.