Маънавият — инсонни руҳан покланишга, қалбан улғайишга чорлайдиган, ички дунёсини бойитиб, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини мустаҳкам қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч. Истиқлолнинг дастлабки йилларидан таълим тизимида амалга оширилган туб ислоҳотлар, навқирон авлод вакилларининг ўз иқтидорларини тўла намоён этишига кўмаклашиш мақсадида уюштирилаётган турли кўрик-танловлар ҳам юртдошларимиз маънавий дунёсини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Фуқаролар онгида юртга садоқат, маданий меросимизга ҳурмат туйғуларини юксалтириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида вояга етказиш, уларни диний экстремизм, «оммавий маданият» каби ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялашда фуқаролар йиғинлари қошида фаолият кўрсатаётган Маънавият тарғибот комиссияларининг алоҳида ўрни бор.
Комиссия аъзолари ташаббуси билан уюштирилаётган тадбирлар, кенг кўламли тушунтириш ишларининг самараси ўлароқ, сўнгги йилларда ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи оммалашиб, уларнинг мафкуравий иммунитетини янада мустаҳкамлаш борасида муайян ютуқларга эришилди. Энг муҳими, ёшларнинг маънавий дунёқараши бойиб, тафаккурида Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси шаклланиб бормоқда.
Бу борада пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги «Қозигузар» маҳалласида қилинаётган ишлар алоҳида эътиборга молик. Йиғинда мамлакатимиз тарихидаги муҳим саналар, улуғ алломаларимизнинг таваллуд кунлари муносабати билан ташкиллаштирилаётган тадбирлар орқали аждодларимиз қолдирган бой маънавий меросимизнинг мазмун-моҳиятини таъсирчан усулларда сингдиришга жиддий эътибор қаратилаётир.
— Президентимизнинг Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган устувор вазифалар амалга оширилаётган эзгу ишларимизда муҳим дастуриламал бўлмоқда, — дейди маҳалла оқсоқоли Носир Усмонов. — Маънавият тарғибот комиссияси фаолияти ҳам ушбу тарихий ҳужжат асосида янада такомиллаштирилди. Комиссия таркибига маҳалла-кўй орасида ҳурмат-эътиборга эга инсонларнинг киритилгани айни муддао бўлмоқда. Чунончи, комиссия раислигига Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти доценти Абдувосиқ Маҳкамовни сайлаганмиз. Йиғинимиз қошида жаҳон ва ўзбек адабиётининг нодир намуналарини ўзида жамлаган мўъжаз кутубхона ташкил этилгани аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этяпти.
— Ҳар йили буюк аждодларимиз — Алишер Навоий ва Бобур Мирзо таваллудига бағишланган тадбирларни кўтаринки руҳда ўтказиб келамиз, — дейди комиссия аъзоси Даврон Тоҳиров. — Жорий йилда ҳам бундай маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ташкиллаштириш режалаштирилган. Қолаверса, Президентимизнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарини ўрганишга бағишлаб ўқув-семинарлар ўтказилди. Айни пайтда эса, Юртбошимизнинг яна бир китоби — «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» асари тарғиботи бўйича давра суҳбати уюштириш тадоригидамиз.
Дарвоқе, ўтган йили маҳалла мутасаддилари, комиссиялар аъзолари ташаббуси билан маҳалладаги 50 нафар аёлнинг Самарқанд шаҳридаги маданий ёдгорлик ва Имом ал-Бухорий мажмуасига саёҳати уюштирилгани уларда катта таассурот қолдирди. Бу ҳам, ўз навбатида, аҳоли маънавиятини юксалтиришга, айниқса, ёшларни миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Элбек ЖУМАНОВ,
«Маhalla» мухбири.