Ўтган 2011 йилда «Маҳалла» хайрия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳар бўлинмалари томонидан маҳаллаларда тадбиркорлик ва ҳунармандчилик субъектларини ташкил этиш истагидаги фуқароларга бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш ва бошқа заруратларга молиявий ёрдамлар кўрсатилиб, жами 457 та янги иш ўрни ташкил этилишига кўмаклашилди. Бу ҳақда жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошқарувида тизим томонидан 2011 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган Раёсат йиғилишида алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Мажлисда жамғарма бўлими бошқаруви раиси Елибой Бегманов ўтган давр мобайнида бажарилган ишлар, жумладан, «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури ҳамда жамғарма иш режасининг ижросини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтди. Хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари ҳудудида оилавий бизнес, касаначилик, тадбиркорлик, айниқса, хизмат кўрсатиш соҳалари ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича мавжуд имкониятлар мониторинги ўтказилди.
Шунингдек, жамғарма тузилмалари томонидан аҳолининг кам таъминланган қатламига моддий, маънавий ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, олий ўқув муассасаларида таълим олаётган боқувчисини йўқотган ҳамда 15 нафар ногирон талабанинг шартнома пуллари тўлаб берилди.
Анжуманда, жорий йилда кам таъминланган ёш оилалар, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларни изчил давом эттириш лозимлиги қайд этилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
* * *
«Маҳалла» хайрия жамғармаси Тошкент шаҳар бўлимидаги йиғилишда ҳам 2011 йил якунлари атрофлича таҳлил этилди.
Хусусан, жамғарма тузилмалари томонидан «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури ҳамда жамғарма иш режаси асосида муайян ишлар бажарилгани Раёсат йиғилишда алоҳида қайд этилди.
— Ўтган йил мобайнида маҳаллаларда касаначилик, оилавий бизнес, тадбиркорлик ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ва кенгайтириш ҳисобига 24611 та иш ўрни яратилди, — деди бўлим раисининг ўринбосари Бахтиёр Исманов. — Ўз навбатида, аҳолини ижтимоий муҳофазалаш борасида ҳам салмоқли ишлар қилинмоқда. Хусусан, олий ўқув юртларида таълим олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож 20 нафар талабанинг ўқув шартнома пули тўлаб берилди. Шунингдек, жамғарманинг бўлим бошқаруви ва туман бўлинмалари томонидан 18 нафар ногирон, боқувчисини йўқотган ўқувчи ва талабаларга замонавий компьютер жамланмаси ҳадя қилингани, 197 та кам таъминланган оила фарзандларининг никоҳ ва суннат тўйларини ўтказишда кўмаклашилгани мазкур хайрли ишларнинг изчил давоми бўлди. Бундан ташқари, 57 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳам компьютер жамланмаларига эга бўлишди.
Шунингдек, Президентимизнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч» асари, фуқаролар йиғинлари фаолиятига оид фармон ва қарорлари ҳамда маърузалари, шунингдек, Олий Мажлис палаталарининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли маърузасининг моҳиятини маҳаллаларда тарғиб қилиш бўйича 400 дан зиёд учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди. Унда 200 мингдан ортиқ аҳоли, жумладан, 107 минг нафар ёш иштирок этгани эътиборлидир.
Йиғилиш якунида кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
* * *
Жамғарманинг Бухоро вилоят бўлими бошқарувининг 2011 йил якунларига бағишланган йиғилишида Раёсат аъзолари, жамғарма бўлинмалари раислари иштирок этди.
Мажлисда таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида фуқаролар йиғинлари фаолиятини такомиллаштириш, уларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни ишга жойлаштиришда тизимда бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, маҳаллаларда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш натижасида 3744 нафар ёш иш билан таъминланди. Бундан ташқари, 11751 нафар кам таъминланган оилага жамғарма тузилмалари ҳамда ҳомийлар томонидан 793 миллион сўмдан ортиқ моддий ёрдамлар кўрсатилди. Кўп болали оилаларга 91 бош қорамол ҳадя этилди.
Шунингдек, маҳаллалар фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида, жамғарманинг вилоят бўлими ва бўлинмалари томонидан 137 та маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинига компьютер жамланмаси, 55 та фуқаролар йиғинларига мебель жиҳозлари олиб берилди.
Йиғилишда жамғарма вилоят бўлими бошқаруви раиси М.Тоиров юқоридаги ютуқлар билан бир қаторда, йўл қўйилган айрим хато ва камчиликларга эътибор қаратди.
* * *
— Жамғарма ҳамда фуқаролар йиғинлари оқсоқоллари саъй-ҳаракати билан қишлоқларда яшовчи аҳолининг 6426 нафари оилада паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик билан шуғулланишни йўлга қўйди, — дейди «Маҳалла» хайрия жамғармаси Сирдарё вилояти бўлими бошқарувининг 2011 йил якунларига бағишланган йиғилишида бўлим бошқаруви раиси Бахтиёр Товбаев. — Бундан ташқари, 1247 нафари тикувчилик, касаначилик ҳамда ҳунармандчилик орқали иш билан таъминланди. Эътиборлиси, жамғарманинг Янгиер шаҳар бўлинмаси молиявий ёрдамида оилавий бизнесни йўлга қўйиш учун битта кам таъминланган оилага 5 та тикув машинаси сотиб олишда кўмаклашилди. Шунинг ҳисобига бешта кам таъминланган оила фарзанди ишли бўлди
Йиғилишда, шунингдек, маҳаллаларда «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» ҳамда жамғарма иш режаси асосида оилавий бизнесни йўлга қўйиш ҳисобига 38199 та янги иш жойи яратилгани, шунингдек, 8349 таси маҳаллаларда фаолият юритаётган якка тартибдаги хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳисобига тўғри келгани алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамғармасининг ҳисобот-сайлов конференциясида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан вилоят бўлимининг 2012—2014 йилларга белгиланган ҳаракат режаси муҳокама этилиб, Мустаҳкам оила йили муносабати билан оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар саломатлигини муҳофазалаш, ўз навбатида, фуқаролар йиғинлари фаолиятига доир муаммоларни бартараф этиш, тизим фаолиятини самарали ташкил этиш, комиссиялар ишини янада такомиллаштириш бўйича дастур ва иш режа ишлаб чиқилди.
* * *
Ўтган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури ҳамда жамғарма иш режасида кўзда тутилган чора-тадбирлар ижроси бўйича жамғарманинг Наманган вилояти бўлими бошқаруви, унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳам салмоқли ишлар бажарилмоқда.
Хусусан, маҳаллаларда касаначилик, оилавий бизнес, тадбиркорлик ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, кенгайтириш ҳисобига вилоят бўйича 8,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Таълим муассасалари ҳамда маҳаллаларда ёшларнинг миллий ҳунармандчиликка қизиқишини орттириш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида 5531 нафар ўғил-қиз «устоз-шогирд» йўналишида имтиёзли касб-ҳунарга ўргатилди.
Бундан ташқари, жамғарма тузилмаларининг молиявий кўмагида 7 нафар ногирон, боқувчисини йўқотган ўқувчи ҳамда талабаларга замонавий компьютер жамланмалари ҳадя этилди. 15 нафар ушбу тоифадаги ёшнинг шахсий компьютерлари «ZiyoNet» тармоғига улаб берилди. Эътиборлиси, 249 та кам таъминланган оила фарзандларининг никоҳ ва хатна тўйларини ўтказишда кўмаклашилди.
2011 йилга мўлжалланган жамғарма иш режаси ҳамда Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида жамғарма тузилмалари ҳисобидан 364 млн. сўм маблағ сарфланди. Ўз навбатида, 404,4 млн. сўм ҳомийлар маблағи жалб қилинди. «Маҳалла» хайрия жамғармаси Наманган вилоят бўлими бошқарувининг 2011 йил якунларига бағишланган Раёсат йиғилишида бу ҳақда атрофлича ҳисобот берилди.
Тадбирда эришилган ютуқлар билан бир қаторда, тизимда йўл қўйилган айрим камчиликлар танқид остига олинди.
Қизғин баҳс-мунозара ва таҳлилларга бой руҳда ўтган мажлисда Мустаҳкам оила йилида тизим ходимлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган устувор вазифалар атрофлича муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Йиғилишда жамғарма республика бошқаруви раиси А.Аҳмедов иштирок этди.
«Маҳалла» хайрия жамғармасининг 2011 йил фаолият якунлари, шунингдек, тизим мутасаддиларининг Мустаҳкам оила йилида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган Раёсат йиғилиши жамғарманинг Жиззах вилояти бўлими бошқарувида ҳам бўлиб ўтди.
Мухбирларимиз
хабарлари асосида тайёрланди.