— Йўл ёқасидаги катта майдон, неча йилдирки, яқин атрофдаги ҳовлилардан чиқадиган чиқинди билан кўримсиз ҳолга келган. Бу ерни тозалаб, болалар спорт майдончасига айлантирсак қандай бўларкин?
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги «Шалола» маҳалласи фаоллари йиғин раиси Мажит Қодировнинг таклифини қўллаб-қувватлашди. Масаланинг яна бир томони бор эди: спорт майдончаси қуриш ўз-ўзидан бўлмайди — анчагина маблағ талаб этади. Ташаббуснинг қаноти борлиги — ҳақ гап. Бирин-кетин савобталаб ҳомийлар Мажит аканинг ташаббусини амалга ошириш учун кўмакка шошилишди.
— Келинг, фарзандларимиз барча шароитларга эга спорт майдонида шуғулланишсин. Соғлом, бақувват бўлишади, дарсдан сўнг уларнинг нима билан бандлигини назорат қилиб турамиз, — дейишди улар.
2009 йили ҳашар йўли билан маҳалла фуқаролар йиғини рўпарасида шинам, барча қулайликларга эга спорт майдончаси фойдаланишга топширилди. 4 миллион сўмлик анжомлар ёшлар ихтиёрига берилди. Майдоннинг очилиши маҳалла аҳлини қувонтирди. Болалар энди узоққа бориб юрмай, ўз маҳаллаларида спорт билан шуғулланиши мумкинлигидан хурсанд бўлса, ота-оналар фарзандларининг бўш вақти мазмунли ўтишидан суюнди.
— Маҳалламизда мингдан ортиқ мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари бор, — дейди маҳалла оқсоқоли. — Ҳудудимизда таълим муассасалари йўқлиги боис, фарзандларимиз яқин-атрофдаги билим масканларида таҳсил олишади. Уларнинг бирдамлик ва ҳамжиҳатлигини таъминлаш учун спорт майдонини ташкил этганимиз айни муддао бўлди. Чунки турли жойларда ўқийдиган бир маҳалла болалари бир-бирини яқиндан танийди, бирлашиб маҳалла тинчлиги, фаровонлиги учун ҳаракат қилади. Қувонарли томони шундаки, икки йил давомида маҳалламиз ёшлари спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, муваффақият қозонмоқда. Уларда маҳалла шарафини ҳимоя қилиш туйғуси шаклланди. Бу эса, юрт ва миллат манфаатларига камарбасталик ҳиссини тарбиялайди.
Спорт майдони режа асосида ишлайди. Ҳафтанинг муайян кунларида белгиланган кўча ва уйлардаги ёшлар майдонга келиб, спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, кураш, таэквандо, бадиий гимнастика, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари билан шуғулланишади. Маҳаллада иккита — 9-12, 13-16 ёшли ўсмирлардан иборат футбол гуруҳи тузилган. Улар учун «Маҳалла» логотипи туширилган махсус спорт кийимлари ҳам тиктирилган.
Тарбиядаги кичик рағбат улкан муваффақиятлар келтиради. Шундай экан, бугун «Шалола» маҳалласидаги эътибор ва ғамхўрлик ёшлар қалбида Ватанимиз келажагига дахлдорлик ва масъуллик ҳиссини улғайтирмоқда.
Башорат ОТАЖОНОВА.